JUMA ELEVATORI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

                                                                                                                   Э Ъ Л О Н !

                                                    «Juma elevatori» aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига

« Juma elevatori »aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2022 йил 28-июн куни (хафтанинг сешанба куни) соат 14-00да Самарқанд вилояти,Пастдарғом тумани,Жума шаҳри, Фитрат  кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Juma elevatori ” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши   ҳақида маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 11 май куни ўтказилган йиғилиши 40-сон баёнининг (16.05.2022 й № 02-РА 1-7554-сон топшириқ) 9-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 03/1-1180-сон топшириғининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда “Лойиҳа офиси”ни ташкил этиш юзасидан навбатдан ташқари умумий  йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

                                                                                         Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;

3. Жамиятнинг устав капиталидаги “Ўздонмаҳсулот” АКнинг акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқарилишини ташкил этиш бўйича “Лойиҳа офиси”ни жорий этиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамият бошқарув раиси ўринбосари лавозимини ташкил этиш бўйича жамиятнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида;

4. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, корхона ички норматив хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

* Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда  умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 3-июн куни ва навбатдан ташқари умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 22-июн куни белгилансин.

* Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 28-июн куни соат 13 –00дан 14 –00га қадар давом этади.

* Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: 0 (366) 465-15-27                   

Жамиятнинг электрон почта манзили: jumadon@mail.ru

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

                                                                                                                                                                                        Жамият кузатув кенгаши