JUMA ELEVATORI

«JUMA ELEVATORI» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

       «Juma elevatori» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2020 йил 14 май куни (хафтанинг пайшанба куни) соат 10-00да Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Жума шаҳри, Фитрат  кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Juma elevatori ” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида Республика бўйича карантин жорий этилганлигини инобатга олиб ведиоселектор тарзида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Жамият акциядорларининг 2019 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи президумини сайлаш;
  2. Акциядорлар умумий йигилишининг регламентини тасдиклаш ва санок комиссияси аъзоларини сайлаш.
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2019 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботи.
  5. Ўзбекистон Республикаси Призенидентининг 2019-йил ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувафиқ 2019-йил якуни буйича бошқарув раисининг Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2019 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш;
  6. Жамиятнинг 2019 молиявий йил якунлари бўйича  бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш;
  7. Жамият Тафтиш комиссиясининг  2019 молиявий йил  якунлари бўйича текшириш  ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
  8. Жамиятнинг 2019 йил молиявий йил якунлари бўйича Ташқи аудиторлик ташкилоти MCHJ«NЕW GLOBAL PROFISSIONAL-AUDIT»нинг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
  9. Жамият устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгилаш;
  10. Жамиятнинг 2020 йил учун йиллик “Бизнес режаси”, даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тасдиклаш.
  11. Жамият 2020 йил фаолияти учун Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  12. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  13. Жамиятнинг 2020 йил  учун ижроия органи рахбари ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини муддатини узайтириш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  14. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш ва уларнинг аъзоларини сайлаш;
  15. Жамиятда 2020 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи  ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга  тўланадиган  хизмат  ҳақи  миқдорини белгилаш;
  16. Депозитарий “Samarqand vaqt” МЧЖ томонидан 2019 йилда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.
  17. Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан,махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх буйича белгиланган парамитрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини куриб чиқиш.
  18. Жамият балансида улуши булган нон, макарон, қандолат ишлаб чиқариш ва транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналардан ташқари, барча турдаги корхоналар хамда буш турган бино ва ишноатларни қонунчиликда белгиланган тартибда сотиш.
  19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги 5723-сонли фармойишига мувофиқ жамият томонидан тасдиқланган Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида Низомда киритилган Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш хақи сўзини, базовий хисоблаш сўзига ўзгартириш.

* Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда  умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 16-апрел куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 8-май куни белгилансин.
* Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 14-май куни соат 09 -00дан 10 -00га қадар давом этади.
* Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон: 0 (366) 465-15-27
Жамиятнинг электрон почта манзили: jumadon@mail.ru
           Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.
                                                                                                                                                                                             Жамият кузатув кенгаши