«Juma elevatori» aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига
« Juma elevatori »aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2025 йил 15апрел куни (хафтанинг сешанба куни) соат 10-00да Самарқанд вилояти,Пастдарғом тумани,Жума шаҳри, Фитрат кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Juma elevatori ” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
Жамият акциядорларининг 2024 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Умумий йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорлар умумий йиғилишининг санок комиссияси ва ишчи президуми аъзоларини сайлаш;
- Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини тасдиклаш;
- Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йилда бажарилган ишлари бўйича ҳисоботи.
- Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи. Унда, 2024 йилнинг асосий натижалари ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида бошқарув раисининг ҳисоботи эшитилади.
- 2024 йил учун Жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофик; 2024 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш.
- Ўзбекистан Республикаси Призедентининг 2019 йил 24 августдаги ПК,-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ жамият бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2024 йил якунлари бўйича ҳисоботи.
- Жамиятда 2024 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижалари бўйича мустакил бахоловчи ташкилот ҳулосасини кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш.
- Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ва котибини сайлаш,иш хақини белгилаш
- Жамият бошқарув аъзолари кайта сайлаш,.иш хақини белгилаш.
- Жамиятнинг 2025 йилги молиявий фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш.
- Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан,махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх буйича белгиланган параметрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини ва коорпаратив бошқарув низомларини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2025 йил учун мулжалланган “Биснес” режасини тасдиқлаш.
* Акциядорларни рўйхатга олиш 2025 йил 15-апрел куни соат 8 –00дан 10 –00га қадар давом этади.
*Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон: 0 (366) 465-15-27
Жамиятнинг электрон почта манзили: jumadon@mail.ru
Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.
Жамият кузатув кенгаши