JUMA ELEVATORI

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

 

Жамият тўлиқ номи
“JUMA ELEVATORI” Акциядорлик жамияти

Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, 140133, Самарқанд вилояти, Жума шаҳри, Фитрат кўчаси, 2-уй

Жамият тарихи
1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 27 апрелдаги 123-к-ПО-сонли қарорига асосан “Жума элеватори” давлат корхонаси негизида “Жума элеватори” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
2015 йил – “JUMA ELEVATORI” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.

Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.

Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:

      • бугдойни тайерлаш ва сотиш;
      • ун ишлаб чикариш ва сотиш;
      • арпани тайерлаш ва сотиш;
      • омухта ем ишлаб чикариш ва сотиш.

    Устав фонди
    Жамият Устав фонди 826 814 000 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 1975 сўм бўлган 418 640 дона оддий акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.

    Ташкилий тузилмаси
    Жамият юқори бошкарув органи –  жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
    Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
    Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – ижроия органи Бошқарув Раиси
    Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтишчи, Ички аудит хизмати ва Корпоратив маслаҳатчиси.
    Жамиятнинг қўйидаги шуъба хўжалик жамиятлари мавжуд:
    “ZARAFSHON ISSIQ NONLARI” МЧЖ 2017 йилда жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Қолипли нон маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
    “PASTDARG’OM BIO XIZMAT” МЧЖ 2018 йилда жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Био маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

    Инфратузилма
    Жамият ер майдони 8,34 гектарни ташкил килади. Жамият худудида маъмурий биноси, лаборатория, 113 минг тонналик дон сақлаш учун элеватори ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд.