JUMA ELEVATORI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

“Juma elevatori” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда жамият) акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 28 март куни, соат 10-00да Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Жума шаҳри, Фитрат кўчаси, 2- уй манзили бўйича жойлашган жамият маъмурий биноси, мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Жамият акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

  1. Жамият кузатув кенгашининг 2018 молиявий йил якунлари ва жамиятни 2019 йилда  ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  2. Жамият бошқарув раисининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни
    2019 йилда ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан “JAVLON AUDIT SERVIS”МЧЖ аудиторлик ташкилоти ҳисоботини эшитиш ва аудиторлик хулосасини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш ва тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
  6. Жамиянинг 2018 йил якуни бўйича олинган 43855 минг сўм соф фойдасини тақсимлаш.
  7. Жамият 2019 йил фаолияти учун кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш.
  8. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
  9. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун ижроия органи раҳбари ва янги аъзоларини сайлаш.
  10. Жамиятнинг 2018 йилдаги молиявий хўжалик фаолиятида кузатув кенгаши аъзоларининг қўшган ҳиссалари бўйича рағбатлантириш.
  11. Жамиятнинг 2018 йилдаги молиявий хўжалик фаолиятида жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг қўшган ҳиссалари бўйича рағбатлантириш.
  12. Жамиятнинг 2018 йилдаги молиявий хўжалик фаолиятида жамият ижроия органи раҳбари ва аъзоларининг қўшган ҳиссалари бўйича рағбатлантириш.
  13. Жамиятнинг 2019 йил учун тузилган Бизнес режасини тасдиқлаш.
  14. Жамиятнинг 2019 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш.
  15. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтиришни тасдиқлаш.
  16. “Samarqand Vaqt” МЧЖ томонидан 2018 йилда жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими ва молиявий фаолиятини баҳолаш тўғрисидаги хулосасини куриб чикиш;
  17. Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва тафтиш комиссияларини рағбатлантириш туғрисидаги “НИЗОМ”ни тасдиқлаш.
  18. Жамият уставини қайта куриб чиқиш ва тасдиқлаш;

* Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 14 март куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 20 март куни белгилансин.

*Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

* Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 28 март куни соат 09 –00дан 10 –00га қадар давом этади.

*Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: 0 (366) 465-15-27

Жамиятнинг электрон почта манзили: info@jumaelevatori.uz

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

Шунингдек амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан холда, жамият акциядорлари реестридаги маълумотлар хатлов(инвентаризация)дан ўтказилаётганлиги муносабати билан акциядорлар шахсини тасдиқловчи паспорти ва СТИР (ИНН) нусхалари билан жамият маъмурий биносига келишлари сўралади.

Жамият кузатув кенгаши