JUMA ELEVATORI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

                                                                                               Э Ъ Л О Н !

                                                «Juma elevatori» aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига 

« Juma elevatori » aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2023  йил 30 март куни (хафтанинг пайшанба куни) соат 14-00да Самарқанд вилояти,Пастдарғом тумани,Жума шаҳри, Фитрат  кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Juma elevatori ” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши   ҳақида маълум қилади.

Жамият акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг санок комиссияси ва ишчи президуми аъзоларини сайлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини тасдиклаш;
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2022 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Ўзбекистон Республикаси Призенидентининг 2019-йил ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувафиқ 2022-йил якуни буйича бошқарув раисининг Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2022 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
  6. Жамиятнинг 2022 молиявий йил якунлари бўйича  бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш;
  7. Жамият Тафтиш комиссиясининг  2022 молиявий йил  якунлари бўйича текшириш  ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
  8. Жамиятнинг 2022 йил молиявий йил якунлари бўйича Ташқи аудиторлик ташкилоти «AFROSIYOB AUDIT STANDART» MCHJ нинг хулосаси (МҲХС, МҲМС) ҳамда 2022 йил учун СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
  9. 2022 йил якуни бўйича жамият фойдасини тақсимланиши, устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгиланиши ва дивидент тўлаш муддатини тасдиқлаш;
  10. Жамият 2023 йил фаолияти учун Кузатув кенгаши аъзоларини,котибини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  11. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  12. Жамиятнинг 2023 йил  учун ижроия органи рахбари ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини муддатини узайтириш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  13. Жамиятда 2023 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи  ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга  тўланадиган  хизмат  ҳақи  миқдорини белгилаш;
  14. Коорпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2022 йил якуни буйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган коорпоратив бахолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.
  15. Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан,махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх буйича белгиланган параметрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.

* Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 30-март куни соат 13 –00дан 14 –00га қадар давом этади.

* Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: 0 (366) 465-15-27                   

Жамиятнинг электрон почта манзили: jumadon@mail.ru

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

                                                                                                                                                                            Жамият кузатув кенгаши