JUMA ELEVATORI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

 “Juma elevatori” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда жамият) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 30 май куни, соат 10-00да Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Жума шаҳри, Фитрат кўчаси, 2- уй манзили бўйича жойлашган жамият маъмурий биноси, мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

Кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи президумини сайлаш;
  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш;

* Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда навбатдан ташкари умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 2 май куни ва навбатдан ташқари умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 24 май куни белгилансин.

*Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

* Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 30 май куни соат 09 –00дан 10 –00га қадар давом этади.

*Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: 0 (366) 465-15-27

Жамиятнинг электрон почта манзили: jumadon@mail.ru

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

Шунингдек амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан холда, жамият акциядорлари реестридаги маълумотлар хатлов(инвентаризация)дан ўтказилаётганлиги муносабати билан акциядорлар шахсини тасдиқловчи паспорти ва СТИР (ИНН) нусхалари билан жамият маъмурий биносига келишлари сўралади.

Жамият кузатув кенгаши