JUMA ELEVATORI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

                                                    «Juma elevatori» aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига 

                    « Juma elevatori » aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2024  йил             15 март куни (хафтанинг жума куни) соат 14-00да Самарқанд вилояти,Пастдарғом тумани,Жума шаҳри, Фитрат  кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Juma elevatori ” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши   ҳақида маълум қилади.

 

                 Жамият акциядорларининг 2023 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар                                                                                                                     муҳокама қилинади

                                                                                              Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг санок комиссияси ва ишчи президуми аъзоларини сайлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини тасдиклаш;
  3. Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йилдаги ишлари бўйича ҳисоботи.
  4. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи. Унда, 2023 йилнинг асосий натижалари ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида бошқарув раисининг ҳисоботи эшитилади.
  5. 2023 йил учун Жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофик; 2023 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича молия-хужалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш.
  7. Ўзбекистан Республикаси Призедентининг 2019 йил 24 августдаги ПК,-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ жамият бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботи.
  8. Жамиятда 2023 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижалари бўйича мустакил бахоловчи ташкилот ҳулосасини куриб чиқиш.
  9. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш.
  10. Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аьзоларини сайлаш.
  11. Жамият бошқарув аъзолари билан тўзилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.
  12. Жамиятнинг 2024 йилги фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш.
  13. Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан,махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх буйича белгиланган параметрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.

* Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 15-март куни соат 13 –00дан 14 –00га қадар давом этади.

* Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: 0 (366) 465-15-27                   

Жамиятнинг электрон почта манзили: jumadon@mail.ru

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

                                                                                                                         

                                                                                                                                                                                           Жамият кузатув кенгаши