JUMA ELEVATORI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

Э Ъ Л О Н!

              Пастдарғом туманидаги «Жума элеватори»АЖ Акциядорлари диккатига! 

«Жума элеватори» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши 2022 йил 7 декабрь (чоршанба) куни соат 14-00 да Жума шахри, Фитрат кучаси, 2-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши ҳакида маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;

3. Жамиятнинг 2022 йил 9 ойлик молиявий кўрсатгичларидан келиб чиқиб, соф фойда тақсимоти ва дивиденд тўловини  тақсимлаш тўғрисида.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш хукукига эга бўлган акциядорларнинг руйхатини тузиш ҳамда йиғилиш ўтказилиши ҳакида хабарнома олиш хукукига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 1 декабр куни ва умумий йиғилишга қатнашиш хукукига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 16 ноябр куни белгиланди.

Акциядорларининг навбатдан ташкари йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Juma elevatori” AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: (66)465-15-27.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.jumaelevatori.uz

Электрон почта манзили: jumadon@umail.uz

                                                                                  Жамият Кузатув кенгаши