JUMA ELEVATORI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

ЭЪЛОН!

«Жума элеватори» акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!

«Жума элеватори» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 11 сентябрь куни (душанба куни) соат 15-00 да Жума шахри, Фитрат кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш.
  3. Жамият кузатув кенгаши аъзоси таркибига ўзгартириш киритиш.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 21 август ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 5 сентябрь куни белгиланди.

Акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Жума элеватори» AЖ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 13-00 дан 15-00 гача танишиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: (66)465-15-27,

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.jumaelevatori.uz

Электрон почта манзили: jumadon@umail.uz

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

             Жамият кузатув кенгаши